|
|
Ҳиндистон
Ҳиндистон харитаси, Ҳиндистонга виза, Ҳиндистонга авиабилетлар, Ҳиндистонга саёҳатлар, Ҳиндистон меҳмонхоналари, Ҳиндистон об-ҳавоси
Пойтахти: Деҳли
Деҳлида вақти:
(GMT+5:30)
Ҳиндистон – дунёдаги аҳоли сони бўйича энг йирик давлатлардан бири (Хитойдан кейин иккинчи). Ҳиндостан яриморолининг катта қисмини ва унга ёпишиб турадиган қитъа текисликларини ва ясси тоғлари эгаллайди. Ҳиндистоннинг шимоли Афғонистон, Бутан, Хитой ва Непаль билан чегарадош, Шарқдан эса, Бангладеш ва Мьянма (Бирма), Ғарбдан эса Покистон билан чегарадош. Ҳиндистонни Шарқда Бенгал кўрфази, жанубда Полк бўғози ва Ҳинд океани, Ғарбда эса Араб денгизи ювиб туради.
Иқлими
Туристик мавсум октябр ойидан март ойигача амалга оширилади Ҳиндистонга саёҳат қилиш учун энг маъқул вақт ноябр ва декабр ойлари ҳисобланади.
Табиат
Ҳиндистоннинг географик жойлашуви ғайритабиий бойлик ва унинг хилма-хил ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан алоҳида хусусиятга эга. Мамлакат ҳудудида 50 мнгдан ортиқ турдаги ўсимликлар тури, 400 га яқин сутэмизувчилар, шунча судралиб юрувчилар ва 60 мингга яқин ҳашаротлар тури мавжуд. Шундай бўлсада, яриморолнинг катта қисмида одамлар истиқомат қилишига қарамай, у ерларда фил, каркидон, шер, йўлбарс, ёввойи сигирлар – гаурлар ҳам бор. Бу ерда ҳатто тўтилар, товус ва бошқа тропик қушларни ҳам кўриш мумкин. Сув ҳавзаларида юздан ортиқ балиқ турларидан ташқари, тимсоҳлар ҳам яшайдилар. Одамлар яшайдиган жойларга яқин ерларда, қишлоқлардаги каби, шаҳарларда ҳам кўп сонли маймунлар ва илонлар, ҳатто кобралар ҳам худди Р. Киплинг ҳикояларидагидек, шунингдек, кўзойнакли илон ҳам бор. Ҳиндистоннинг бутун ҳудудида жилвакор ландшафтлари бир-бирининг ўринлари билан алмашиб турадилар. Бу ерда қумлик ва тошлик даштни, альп ўтлоқларини, улкан ҳимолай ўрмонларини, бамбукнинг ўралиб ўсганлигини, баланд бўйли ўтларнинг қояларга чирмашиб ўсганлиги, чексиз далаларни дарё водийларида кўришингиз мумкин. Гуркираган тропик ўсимликлари дунёси пахта ва шакарқамиш далалари билан алмашади. Пальма дарахтзорлари эса, чой ва каучук олинадиган ўсимликлар плантацияси билан алмашади.
Тил
Ҳиндистонда 18 та расмий тил бор, шунингдек, инглиз тили – иш юритиш ва расмий ҳужжатлар учун ишлатилади. Барча билимдон кишилар, шунингдек, туризм соҳасига алоқадор касбдагилар инглиз тилида гапирадилар, баъзан эса, Деҳлида рус тилида сўзлайдилар.
Пул бирлиги (валюта)
Пул бирлиги – ҳинд рупияси, 100 пайсага тенг. Хорижий валютани олиб кириш чегараланмаган, миллий валютани олиб чиқиб кетиш эса таъқиқланган. Банклар иш кунларида соат 10.00дан 14.00гача, шанба кунлари эса, 10.00дан 12.00гача ишлайдилар. Пулни айирбошлаш шохобчаларида, меҳмонхоналарда алмаштириш мумкин. Меҳмонхона ва дўконларда қуйидаги кредит карталари қабул қилинади: Visa, American Express, Master Card ва бошқлар. Пулни алмаштирганлик квитанциясини сақлаш лозим. Мазкур квитациялар билетга чипта олиш вақтида ва рупияни валютага алмаштириш вақтида керак бўлади.
Мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари
Ҳиндистон ҳудудига кириш учун виза керак. Қуйидаги нарсаларни божсиз олиб кириш мумкин: 200 дона сигарет, (ёки 50 дона сигара, 250 г. тамаки), 0,95 л. Спиртли ичимликлар, кундалик уй-руўзғор эҳьттиёжлари моллари – эҳтиёж даражасида. Фотоаппарат, кинокамера, мусиқий асбоблар, радиоприемник, магнитофон, телевизор, видеомагнитофонларни олиб кириш мумкин; ёзув машинкаси, спорт асбобларини биттадан олиб кириш; совға-саломлар ва сувенирларни эса, 500 рупиядан ошмаган миқдорда олиб кириш мумкин. Ноёб ёввойи ҳайвон териларини ва қуш патларини (камёб турлари), тери ва судралиб юрувчи ҳайвонларнинг терисини ҳам олиб кириш, товус патлари ва ундан тайёрланган нарсалар, қадимий тангалар, 100 йилдан ортиқ ишланган тарихий тангалар ва миллий валютани олиб кириш ҳам ман этилади. Ёмби шаклидаги тилла, тилла тангаларни, миллий ҳинд валютасини, порнографик хусусиятга эга материалларни олиб кириш ҳам таъқиқланади. Ёмби шаклдаги тиллаларни Ҳиндистон МБ рухастномасига асосангина олиб кириш мумкин. Хорижий валютанинг олиб кирилиш миқдори чегарарланмаган. Агар товар миқдори 5000 А?Ш долларидан ошса, у ҳолда албатта декларация тўлдириш лозим. Хорижий валютани олиб кириш чегараланмаган, миллий валютани олиб чиқиб кетиш эса таъқиқланган. ?олган рупияни фақатгина аэропотда, давлатдан чиқиб кетиш вақтида маълумотномани кўрсатиш орқалигина амалга ошириш мумкин. Уларни сақланг! Баъзан эса, паспорт ҳам сўрашлари мумкин.
Уй ҳайвонларини олиб киришда ветеринария маълумотномасини бўлиши лозим. Маълумотнома йўқ бўлса, уй ҳайвони 2 кунда 7 кунгача карантинга юборилади. Сайёҳларга эмланганлик тўғрисидаги маълумот шарт эмас. Аэропорт йиғим 500 рупия (учиб кетишда).
Нималарни кўриш мумкин/қаерларга бориш мумкин:
Ернинг энг баланд тоғи бу –Ҳимолай тоғларидир (Ҳиндистон ҳудудида энг баланд нуқтаси жойлашган – Нангапарбат тоғи; 8126 м.), муқаддас Ганг дарёси, ғарбий Гатнинг тропик ўрмонлари. Оромгоҳлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар ўнлаб, Ҳиндистонда энг катта қирғоқлик мавжуд: бу мамлакатни уч томонидан Араб денгизи, Ҳинд океани, Бенгал кўрфази ўраб туради. Рерих ижодига қизиққанлар эса, албатта Ҳиндистоннинг шимолига - Ҳимолай томонларга ўтиши лозим. Деҳли – шаҳар ҳудудида еттита қадимги пойтахтдан кам бўлмаган иншоотлар бор. Шунингдек, диққатга сазовор бўлган ?изил Форт, Жума Масжиди, Радж Гхат, Джантар Мантар, Лакшми Нараян ибодатхонаси, Кутаб Минар, Ҳинд Дарвозалари, Котибият Биноси, Парламент Уйи, Миллий музей, Замонавий Санъат музейи, Ж. Неру музейи, Миллий Ҳунармандчилик музейи, ҳайвонот боғи, Улкан Мачит, Буюк Мўғулларнинг жамоат қабули зали, XII асрдаги Қутб-Минораси, зангламайдиган металдан тайёрланган колонна – бу дунёнинг етти мўъжизаларидан бири. Бомбей (Мумбай)- оролдаги шаҳар. Авлий Иоанн черкови, Уэльс шаҳзодаси музейи, Авлий Томас бутхонаси, Тарапоревал Аквариуми, Ғарбий Ҳиндистон музейи, Виктория Гарднз парки ва ҳайвонот боғи, II-IX аср барельефидаги Канжери ғорига ташриф буюришни унутманг, Агра-Буюк Мўғуллар империяси пойтахтидаги VII асрда қурилган бир нечта ибодатхоналар, ҳамда бу ерда дунёнинг етти мўъжизасидан бири бўлмиш –Тож Маҳал ҳам қад кўтарган, шунингдек, Акбар мақбараси ва Агра Фортидаги улуғвор қасрлар, Марварид мачит (XVII а.), Жаҳонгир – Маҳалнинг мақбараси ва Қизил форт.
Транспорт
Иккинчи синф вагонларида саёҳат қилиш тавсия этилади, юкни агарда у билан хайрлашмоқчи бўлмасангиз, уни ҳеч қачон назоратсиз қолдириб булмайди. Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари йўлларида энг кўп қурбонлик автмобиль ҳалокатлари юз беради. Автмобилга фақатгина сизга ҳайдовчининг уста ва тажрибали ҳайдовчи эканлигига ишонч ҳосил қилгач ўтириш мумкин. Шунингдек, Ҳиндистонда йўл ҳаракати чап томонда эканлигига ҳам эътибор беринг.
Алоқа воситалари
Телефонда сўзлашиш учун махсус сўзлашув пунктлари телефонларидан фойдаланинг (STD/ISD). Секунд бўйича тўлов тўланади (1 минут сўзлашув 1 АҚШ долларига тенг).
Дўконлар
Дўконлар иш кунларида соат 09.00 (10.00) дан 17.00гача ишлайди, сайёҳлик марказларида эса ярим тунгача ишлайди. Меҳмонхонадаги дўконларда юқори сифатли моллар билан савдо қиладилар. Ҳиндистон – харидор учун ҳақиқий жаннатнинг ўзгинасидир. Бозорларда албатта савдолашинг, молнинг нархини 2-3 баравар тушириш мумкин. Ҳиндистонда матолар сифатли ва унчалик қиммат эмас. Кумушдан тайёрланган нарсалар ва қимматбаҳо тошларни унчалик қиммат бўлмаган нархда сотиб олишингиз мумкин: олмос, ёқут, сапфир, марварид (Ҳайдарободда), аквамарин ва ойтош.
Нархлар
Агарда сизни арзонроқ нархдаги хона тўғри келса, ($3-10 – икки киши учун), гуруч ($1) ва иккинчи синф поезди ҳам тўлиқ мос келса, у ҳолда,сиз кунига $10 билан яшай оласиз. Агарда сизга ванналик хона ($15-25 – икки кишига), турлича овқат ($2-5) ва қулайликлар бишлан саёҳат қилиш маъқул бўлса, у ҳолда, кунига камида $25-$30 тайёрлаб қўйинг. Деҳлида мамлакат ичида саёҳат учун ички самолетлар учун арзон авиабилетлар бор (айниқса, Калькутта ва Бомбейга).
Чойчақа
Чойчақани фақатгина қиммат жойларда қолдиринг. Меҳмонхона ва ресторанларда хизматлар учун тўлов кўпинча ҳисоб варағига (10-) қўшилган бўлади.
Миллий хусусиятлар
Ҳиндистонда одамлар орасида қучоқлашмайдилар ва ўпишмайдилар. Биринчи бўлиб қўл беришга ва ўпишишга ҳаракат қилманг. Бу эса, ҳақорат каби туюлиши мумкин. Барча иншоотлар, аниқса, диний бинолар чап тарафда жойлашган. Сизга чой қуйиб берсалар, сизни уни ичишга таклиф этмагунларига қадар ичманг. Аёлларга маслаҳат: оёқлар ёпиқ бўлиши лозим, бироқ ёпишган кийимда бўлиши керак эмас. Ибодатхоналарда пойафзални ечиш лозим.
Келиш ва ҳаракатланиш қоидалари
Визасиз кириш мумкин эмас.
Транзит визасини олиш учун керакли ҳужжатлар:
- чет эл паспорти (амал муддати - 6 ой);
- аризачаи томонидан тўлдирилган ва имзоланган 2 нусхадаги декларация;
- кириб келаётган давлат визаси;
- аввалги давлатдаги барча авиачипталар;
- 2 та анкета (инглиз тилида тўлдирилади);
- 3*4 ҳажмдаги 2 та рангли сурат.
Соғлиқ
Илтимос, агарда сиз Ҳиндистондаги сафарингиз турли юқумли касалликлар билан қора рангга бўялишини истмасангиз, қатъий равишда санитария – гигиена қоидаларига амал қилинг! Шишадаги сувни истемъол қилинг. Сутликоктейллар, шарбатлар, муз солинган ичимликларни ичиш умуман тавсия этилмайди (негаки, муз ҳам маҳаллий сувдан ташкил топган). Кўчада тановул қилманг. Ювилмаган мева ва сабзавотларни истеъмол қилманг.
Фойдали маълумотлар
Ҳиндистон иқлими жуда иссиқ, шунинг учун иссиқ кийимлар олиб бориш тавсия этилмайди. Саёҳатга табиий матолардан тўқилган кийимларни олиб бориш тавсия этилади.
Байрам ва дам олиш кунлари
26 январ – оташин жума, 14 май, 23 октябр, 7 ноябр, 25 декабр эса диний байрамлар кунларидир.
Ҳиндистонга саёҳатни октябр ойидан март ойигача амалга ошириш муссон ёмғирлари ва иссиқ ойлардан сақланиш имкониятини беради. Ҳиндистон штатларида диний байрамлар бир кунга тўғри келмайди, улар ҳар йили ўзгариб туради. Саёҳатни режалаштириш вақтида бу маълумотларни аниқлаб олиш лозим. Агарда байрам шанба ёки якшанбага тўғри келадиган бўлса, корхоналар учун, у ҳолда, жума куни ёки келаси душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади.
Фавқулотда телефонлар
Полиция - 100, ўт ўчириш хизмати - 101, тез ёрдам- 102.
|
|