|
|
Таиланд
Таиландга саёҳатлар, Таиланд харитаси, Таиландга виза, Таиланд суратлари, Таиланд об-ҳавоси, Таиланд меҳмонхоналари
Пойтахти: Бангкок
Бангкокда вақти:
(GMT+7)
Таиланд – Жануби-шарқий Осиёнинг Ҳиндихитой яриморолида жойлашган мамлакат. Майдони - 514 минг кв. км. Шимолда ва ғарбда Мьянма билан, шимоли-шарқда – Лаос, жануби-шарқда эса Камбоджа, жанубда эса, Малайзия билан чегарадош.
Иқлими
Тропик, муссонли, ҳамда кучли намлик иқлимга эга. Энг иссиқ мавсум март ойидан июн ойигача, ноябрдан мартгача совуқроқ. Бангкокдаги ўртача ҳарорат +28...29°Сни ташкил қилади. Намлик кучли.
Тил
Давлат тили – тай тили, бироқ инглиз тили кенг тарқалган. Дўконлар, меҳмонхона ва ресторанларда инглиз тилида сўзловчи ходимлар ишлайди.
Пул бирлиги (валюта)
Пул бирлиги - таиланд бати. Банкларнинг иш кунларида иш вақти соат 08.00 дан 15.30 гача, шу кунларда курс анчагина фойдали бўлади. Шунингдек, бир қатор пул алмаштирув шохобчалари ҳам мавжуд, улар соат 08.30дан 20.00гача ишлайди, бироқ уларнинг курслари банкларга нисбатан пастроқ бўлади. Баъзи бир банкларда АҚШ долларининг 100 пул бирликларининг 1990 ва 1993 йилда чиққанларини қабул қилмайдилар. Йирик шаҳарларда ва туристик зоналарда қуйидаги кредит карталари тўлов учун қабул қилинади: Visa, American Express, Master Card ва бошқалар.
Мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари
Қуйидаги нарсаларни мамлакатга божсиз олиб киришга рухсат этилган: 200 дона сигарет, 50 дона сигара, ёки 250 г. тамаки, 1 л. спиртли ичимликлар, фотоаппарат, кинокамера – киши бошига биттадан, 5 ёритилмаган фотопленка, 3 видеокассета, кундалик эҳтиёж моллари – фақат эҳтиёж доирасида. Қуйидагиларни эса, олиб кириш таъқиқланган: ўсимлик ва ҳайвондан олинган маҳсулотлар, ахлоқсиз адабиётлар, қурол-яроғларни эса махсус рухсатномасиз олиб кириш. Бир нечта ҳайвон ва балиқ турлари, мева турлари, сабзавот ва ўсимликларнинг турларини ҳам олиб кириш мумкин эмас. Наркотик олиб кирган шахслар эса, бир умрлик қамоқ ёки ўлим жазосига ҳукм этиладилар. Яна қуйидагиларни олиб чиқиб кетиш ҳам таъқиқланади: тилланинг ёмби шаклида олиб кетилиши, қадимий Будда ҳайкаллари (қўлдаги юк сифатида олиб чиқиб кетиладиган тикилган медальон ёки кичикроқ статуэткалардан ташқари); қимматбаҳо тошлар, платинадан ясалган безаклар, фил суягидан тайёрланган тақинчоқлар, шунингдек, тери ва асраладиган ҳайвонлар суягидан ишланган нарсалар, марка ва антиквариатлар. Миллий ҳунармандчилик нарсаларини олиб чиқиб кетиш учун эса, Маданият Департаментининг махсус лицензияси бўлиши лозим. Уни харид қилинган дўкондан ҳам олиш мумкин. Ҳар қандай валютани олиб кириш чекланамаган. Декларация самолётда 10 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолатларда тузилади. Миллий валютанинг олиб кирилиши - 2 минг батдан ортиқ бўлмаслиги лозим. Олиб кирилган валюта миқдори чекланмаган, миллий валюта эса, 500 батдан ошмаслиги лозим. Сайёҳларга эмлаш ҳақидаги маълумот керак эмас. Уй ҳайвонларини олиб киришда ветеринар гувоҳномаси бўлиши лозим, шунингдек, унда қутуриш касаллигига қарши эмланганлик белгиси ҳам қўйилиши лозим.
Халқаро рейсларда аэропорт йиғими 500 батдан иборат, ички рейсларда эса, 50 батни ташкил этади. Транзит залида, бириктирадиган рейсларда учадиганлардан, шунингдек, 2 ёшгача бўлган болалардан ҳам олинмайди.
Нималарни кўриш мумкин/қаерларга бориш мумкин
“Минглаб табассумлар” мамлакати бўлмиш Таиланд ёки Сиам – дунёдаги энг сир-синоатга бой давлатларидан биридир. Ажабтовур будда ибодатхоналари ва монастирлари, экзотик ороллар, хусункор Будда ҳайкаллари, узундан – узун пляжлар, шунингдек, турли – туман байрамлар – буларнинг барчаси сизнинг эътиборингизни ўзига тортади.
Бангкокда Қирол Қасри ва Будданинг Зумрад ибодатхонасини, Ват Сакет ва Олтин Тоғ, Таиланд квартали, Дусит боғини кўриш жуда ҳам қизиқарли, Чао Прайя дарёси бўйлаб кечки саёҳатни амалга ошириш, Таиланднинг собиқ пойтахти Айюттайюга ҳам ташриф буюриш алоҳида эътибор тортади.
Паттайада – Ват Ян ибодатхоналари мажмуаси, Динозаврлар боғи, Кхао Чи Чан тоғидаги Будда тасвири, Ҳақиқат саждагоғи, Муанг Тай бокс мактаби ҳам шулар жумласидандир.
Шунингдек, мини Сиамга, Тошлар Боғи ва тимсоҳлар фермаси, трансвеститлар шоусига, Нонг Нуч тропик боғига, илон фермасига, Ко Ларн марварид оролига боришнинг ҳам ўзига яраша завқи бор.
Энг машҳур оромгоҳлардан бири бу – Паттайа бўлиб ҳисобланади, бу эса, жануби-ғарбий шамол маъносини англатади, бу шамол ёмғир мавсуми бошланишидан аввал эсиб туради. Паттайа Бангкокдан 147 км узоқликда жойлашган. Ҳайратомуз қумликдан иборат қирғоқ 4 кмга чўзилган ва муҳташам меҳмонхоналар билан ўзини кўрсатади, кичкина бунгало меҳмон уйлари ҳам шу ерда жойлашган.
Таиланднинг 5 та ажойиб жойлари >>>
Транспорт
Таиландда автобуслар қатнови жуда яхши йўлга қўйилган. У ёқдан бу ёққа бориш учун тунги йўловчи поездлардан ҳам фойдаланиш анчагина қулай. Бангкокда дарёдан қайиқ ёрдамида ҳам саёҳат қилса бўлади. TAXI-METER такси хизмати йўловчиларни ҳисоблагич асосида ташийди, шунинг учун ҳайдовчидан уни ишлатиб қўйишини сўранг.
Прокат фирмаларида ва катта меҳмонхоналарда машинани прокатга олишингиз мумкин. Асосий шартлар эса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, кредит картаси ёки гаров учун нақд пулнинг мавжудлигидир.
Алоқа воситалари
Телефон сўзлашуви учун карточкалардан фойдаланиш жуда қулай, уларни метрода, тамаки дўкончаларида, почтада ҳам сотиб олиш мумкин.
Дўконлар/нархлар
Дўконлар соат 08.00дан 20.00гача ишлайди.Таиландда тўхтовсиз ишлайдиган "Seven-Eleven" тармоқли дўконларининг кичик универсал бўлимлари ишлайди.
Таиландда харид қилиш – энг ажойиб машғулот. Молларнинг турли-туманлилиги ва улар сифатининг юқори эканлигини ва нархлар унча баланд эмаслигини сиз бошқа жойдан топа олмайсиз. Ҳар бир харид учун чек ёки квитанцияни олиш лозим, заргарлик буюмларига эса, кафолат гувоҳномасини ҳам олиш зарур.
Чойчақа
Ресторан ва меҳмонхоналарда, улар ҳисобга киритилган бўлса ҳам, 10%ни ташкил қилади.
Миллий хусусиятлар
Маҳаллий одат ва анъаналарга амал қилмаслик, яъни ижтимоий ва диний ақидаларни бузиш тайликларни қаттиқ хафа қилиб қўйиши мумкин. Таиланд қироли ва унинг тасвири ҳамда қариндош - уруғларига ҳеч қачон беҳурматлик билан муносабатда бўлмаслик лозим,. Бундай муносабат ва ҳатти – ҳаракат учун 20 йил сургун қилишлари мумкин, бу эса, фуқаролик ва авф этиш қарорларидан қатъий назар амалга оширилади. Шунингдек, Қирол қасрига очиқ елка, тизза ва оёқ билан ташриф буюриш ман этилади.
Ибодатхона ва уйга киришдан аввал пойафзални ечиш лозим. Будда ҳайкаллари муқаддас ҳисобланади, уларга тегиш, ҳатто уларни суратга олиш ҳам мумкин эмас.
Жарима! Тайликларнинг бошига қўл теккизиб бўлмайди, ҳатто тайлик болалар бошини ҳам силаб бўлмайди, бош улар учун муқаддас ҳисобланади. Пляжларда юқориси очиқ кийим ва чўмилиш костюмларисиз юриш мумкин эмас.
Аёллар монахларга мурожаат қилишлари мумкин эмас, уларнинг яшаш жойларига бирор нарса бериб қўйиш учун кириш ҳам мумкин эмас. Бангкокда жамоат жойларида чекиш мумкин эмас, катта жарима солинади.
Келиш ва ҳаракатланиш қоидалари:
Мамлакат бўйлаб ҳаракатланишга чекланиш қўйилмаган. Чегарадош Бирма ва Камбоджага ташриф этиш учун аввалдан огоҳлантириш лозим (уч ҳафта бурун) бу эса, наркотик моддаларга қарши кураш бўлимини огоҳлантириш лозим.
Соғлиқ
Водопровод сувини қайнатишдан олдин ҳам, кейин ҳам ичиш хавфли ҳисобланади. Тиш тозалаш, меваларни ювиш учун Таиландда идишда қадоқланган сувни ичиш тавсия этилади, йирик дўконларда эса, мумкин қадар совутилганини олиш лозим. Таиландга саёҳат вақтида сиз сувга тегишли бир оз тай тилини билиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қуйидагиларни эслаб қолинг:
Maji - сув
nam kowat – идишдаги қадоқланган сув
nam tom – қайнатилган сув
Фойдали маълумотлар
Таиланднинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тирик жонзотлар учун анчагина хавфли, айниқса қирғоқдагилари (биринчи навбатда ҳашаротлар), шунинг учун бундай жойларни яхши биладиган йўлбошчи билан биргаликда амалга ошириш лозим.
Бангкокда меҳмонхона манзили тай тилида ёзилган ташриф қоғози (ёки гугурт)ни олиш лозим.
Байрам ва дам олиш кунлари:
1 январ – Янги йил;
13-15 апрел - Сонгкран, тайликларнинг анъанавий Янги йили;
1 май – Меҳнат куни;
5 май – Қиролнинг тахтга тайинланиш куни;
17 май – Ерга ишлов бериш ишларини амалга ошириш байрами;
12 август – Сирикт қиролининг туғилган куни;
23 октябр – Буюк Рам V нинг хотира куни;
5 декабр – Ҳукмронлик қилаётган қирол Пумипон Адульядетнинг туғилган куни;
10 декабр – Конституция Байрами;
31 декабр – янги йил олди дам олиш куни.
|
|